“Эл-юрт умиди” жамғармаси “Uzbridge”электрон илмий-оммабоп журналининг 2021 йил навбатдаги сонига илмий мақолалар қабул қилишини маълум қиламиз.
2021 йил 18 октябрдан 8 ноябрга қадар Жамғарма барча олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда қизиқувчилар, жумладан ватандошлардан “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журнали учун илмий мақолалар қабул қилишини маълум қилади.
Муаллифлар томонидан тайёрланган илмий мақолалар Жамғарманинг uzbridge@eyuf.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади
Муаллифлар томонидан тайёрланган илмий мақолалар Жамғарманинг uzbridge@eyuf.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Журналга тақдим этилган илмий мақолалр экспертизадан ўтказилади ҳамда экспертларнинг хулосаларига мувофиқ уни келгусида чоп этиш масаласи ҳал этилади. Журналга қўйилган талаблар ва бошқа зарур маълумотлар билан www.uzbridge.eyuf.uz расмий интернет сайти орқали танишишингиз мумкин.
Жамғарма Ахборот хизмати

