Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умидиʼʼ жамғармаси директори А.Ш.Бекмуродов хорижда таҳсил олаётган Жамғарма стипендиатлари билан видеомулоқот ўтказилди.
Видеомулоқот давомида стипендиатларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси, сайлов куни хориждаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари биноси ва бошқа манзилларда овоз бериш тартиб-қоидаларига доир маълумотлар берилди.
Мазкур видеомулоқот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 50 дан ортиқ стипендиатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Ушбу видеомулоқотда етакчи хорижий университетларда таҳсил олаётган жами 120 га яқин жамғарма стипендиатлари иштирок этишди.
Шунингдек, стипендиатларимизга сайловга оид маълумотлар билан танишиб бориш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари расмий веб-сайти, “Facebook”, “Instagram” ва “Telegram” ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш, уларни сайловчилар рўйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайтидан фойдаланиш тавсия этилди.
Мамлакатимиз ва халқимиз келажагини таъминлаб берадиган мазкур муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

