Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган стипендия танлови ғолибларига сертификатларни тантанали топшириш маросими жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси биносида бўлиб ўтиши белгиланди.
Шу муносабат билан, Танлов ғолибларини Жамғарма томонидан ташкил этилаётган стипендиатларга сертификатларни тантанали топшириш маросимига таклиф этамиз.
Тақдирлаш маросимига номзодлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан расмий кийимда иштирок этишлари сўралади.
Жамғарма танлов комиссияси

