Жорий йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонасида “Эл-юрт умидиʼʼ жамғармаси стипентиатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мавзусига бағишланган давра суҳбатида қатнашишди. Мазкур тадбирда “Эл-юрт умидиʼʼ жамғармаси стипендиатлари қатнашишди: Нуруллаев Ахмаджон, Сафаров Акбар ва Бекмурзаев Шохрух.
Тадбирда юртдошларимизга Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган беш нафар номзоднинг сайловолди дастурларининг асосий йўналишлари, сайлов куни дипломатия ваколатхонаси биносида овоз бериш тартиб-қоидаларига доир маълумотлар ўртоқлашилди.
Шунингдек, ватандошларимизга сайловга оид маълумотлар билан танишиб бориш учун Бош консулхонанинг расмий веб-сайти, “Facebook”, “Instagram” ва “Telegram” ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайтидан фойдаланиш тавсия этилди, мамлакатимиз ва халқимиз келажагини таъминлаб берадиган мазкур муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.
Жамғамра Ахборот хизмати

