Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Финляндия миллий таълим агентлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 8 октябрь куни “Педагогларни тайёрлаш”да Финляндия тажрибасига бағишланган онлайн вебинар ўтказилди.
Мазкур вебинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ахмедов Жавохир Жамолович сўзга чиқиб, Жамғарманинг фаолияти, таълим дастурлари 2021 йилда Жамғарма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўтказилган стипендия танловлари ва натижалари тўғрисида вебинар иштирокчиларига маълумотлар берди.
Бундан ташқари Финляндиянинг Хельсинки, Ювяскул, Турку каби нуфузли университетлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари учун грантлар ажратиш, Жамғарма томонидан вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка курсларини ташкил этиш йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Вебинар давомида Хельсинки, Ювяскул, Турку каби университетлар профессорлари томонидан Финляндияда таълим олиш имкониятлари тўғрисида тақдимотлар қилинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

