“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2021 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги 3-стипендия танловида қатнашган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси номидан барчангизни ушбу танловда кўрсатган билим ва иқтидорингиз натижаси сифатида сизга кўрсатилган юксак ишонч ва эътироф билан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Жамғарма стипендиясини қўлга киритган ёшлар Жамғармага Низомда келтирилган барча ҳужжатларни топширишларини ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қиламиз.
Ғолиблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жамғарма танлов комиссияси

