Муддати: 2021 йил 25 октябрь
Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида Сингапур Республикаси жорий йилнинг 22 – 26 ноябрь кунлари “Хавфсиз рақамли дунёни қуришда мукаммал киберхавфсизлик тизимининг ўрни" (Integrated cybersecurity for safer digial worlds) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 25 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим: https://go.gov.sg/cybers2021 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарини 25 октябрга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юборишингизни талаб қилади.
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

