2021 йил 4 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да
“Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти АҚШнинг Халқаро озиқ‑овқат сиёсати илмий‑тадқиқот институтида катта илмий таҳлилчи
Ж. Ильясов билан учрашув бўлиб ўтди (IFPRI International Food Policy Research Institute).
Учрашувда Жамғарма томонидан: Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж. Курёзов ва Ахборот хизмати раҳбари М.Содиқов.
Учрашувда Ватандош-экспертимиз ҳозирги кунда ўзи фаолият олиб бораётган ташкилотлар ва амалга оширадиган лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Ватандошимиз
Ж. Ильясов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида халқаро маслаҳатчи лавозимида ишламоқдалар.
Ватандошимизнинг хориждаги кўп йиллик илғор тажрибаси билим ва кўникмаси асосида илмий тадқиқотчилар ҳамда ёш мутахассисларга ва юртдошларимиз учун Халқаро озиқ‑овқат сиёсати ва қишлоқ хўжалиги мавзусида вебинар ўтказишга келишиб олинди.
Жамғарманинг хориждаги нуфузли университетларида таълим олиб қайтган мутахассисларни мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳаларди иштирок этишида Жамғарма ҳамкорликка тайёрлиги келишиб олинди.
Шу билан бирга, келгусида бу каби тадбирлар олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

