Сана: 06.10.2021
Вақти: 11.00 да
Хабарингиз бор, 2022/2023 Chevening стипендияси учун аризалар энди очиқ деб эълон қилинган эди. “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида вебинар ташкил этилмоқда.
Вебинарнинг мавзуси: “Chevening Scholarship Programme”
Вебинарнинг асосий мақсади:
1. Chevening стипендияси учун қандай қилиб аризалар топшириш ва нималарга эътибор бериш керак;
2. Chevening стипендияси қандай қўлга киритиш мумкин.
Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
https://us02web.zoom.us/j/83258418565
Барчаси бизнинг Вебинаримизда бўлиб ўтади!!!
Ўтказиб юборманг!
Маълумот учун:
Chevening стипендиялари - бу Буюк Британия ҳукуматининг глобал стипендия дастури бўлиб, Ташқи ишлар, хамдўстлик ва тараккиёт вазирлиши (FCDO) томонидан молиялаштирилади. Стипендия Буюк Британиянинг исталган университетида исталган йуналиш бўйича магистр даражасида ўқиш учун дунёнинг турли мамлакатларидаги етакчилик сифатига эга бўлган мутахассисларга танлов асосида берилади.
Chevening стипендияси дастури буйича битирувчиларнинг сони дунё буйлаб 50,000 дан ошди ва улар орасига дунё буйлаб турли давлат арбоблари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ етакчилари ва бошка сохаларнинг етакчи вакиллари киради. 2021-2022 укув йили учун Узбекистондан 8 нафар голиблар саралаб олинди ва Бирмингем, Абердин, Лидс университетлари ва Буюк Британиянинг бошка етакчи олийгохларида тахсил олиш учун йул олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

