Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Мамлакатимизда “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш”га қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун турли соҳа ва тармоқлар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, салоҳиятли фидойи ва изланувчан мутахассис кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунга кўра, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимизнинг билимли ва истеъдодли кадрларга бўлган эҳтиёжини узоқ муддатга қондириш, иқтисодиётни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш мақсадида таъсирчан ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р. Собиров билан видеомулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда жамғарма томонидан: Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж. Курёзов.
Видеоконференцияда Канададаги олий таълим тизими, Канададаги топ юридик олий таълим муассасаларида таҳсил олиш ва уларга ҳужжат топшириш ва бошқа мавзуларда видеомулоқот бўлиб ўтди.
Шунингдек, Ватандош-экспертимизнинг билим, кўникма ва тажрибалари асосида ёш абитуриентлар ва чет элда таҳсил олмоқчи бўлган юртдошларимиз учун Ватандош-экспертимизнинг ҳамкорлигида вебинар ташкиллаштирилади.
Шу билан бирга, келгусида бу каби тадбирлар олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, шунингдек, Марказий Осиёда Ўзбекистонни олий таълим олиш хабига айлантиришига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Жамғарма Ахборот хизмати

