Муддати: 2021 йил 3 ноябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 29 ноябрь – 3 декабрь кунлари "Гeндер тенглиги: янада инклюзив Сингапур жамияти сари" (Mainstreaming gender equality: towards a more inclusive Singapore society) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил эатиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 3 ноябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/genderequality21 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар 3 ноябргача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

