Муддати: 2021 йил 15 октябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 8 –19 ноябрь кунлари “Сув ресурслари ва ёмғир сувларини барқарор бошқариш" (Sustainable integrated water resources and stormwater management) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил эатиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 15 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинадиhttps://go.gov.sg/unicef2021 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар 15 октябргача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

