Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар “Келажак лидерлари” клуби аъзолари Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, стипендия танловлари ва хорижда таълим олиш дастурлари тўғрисида тақдимот тадбири бўлиб ўтди.

Шунингдек, ёш лидерлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг кундалик иш жараёни билан танишишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига Жамғарма вакилларидан жавоб олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

