“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 272 ўринга мўлжалланган стипендия танлови 2-босқичи натижалари юзасидан апелляция аризаларини берган номзодларнинг мурожаатлари 2021 йил 20 сентябрь куни соат 15:00да “Эл-юрт умиди” жамғармаси биносида Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилишини маълум қиламиз.
Апелляция жараёнларига номзодлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўз вақтида келишлари сўралади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13а-уй, мўлжал “UZAuto” биноси, 3-қават.
Жамғарма танлов комиссияси

