Жорий йилнинг июль-август ойларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан республикамиздаги 110 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, шунингдек таълим ва илмий муассасаларнинг хорижда таълим олиш дастурларига бўлган жами 2068 ўринга эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.

Аниқланган эҳтиёжларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган.
Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган
эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими

