2020 йил 5 июнь куни "Эл-юрт умиди" жамғармасида Япониядаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ҳамкорлигида ватандошлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди. Мазкур видеомулоқотдан асосий мақсад, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ватандошларимизга етказиш, улар орқали Ўзбекистон имиджини халқаро даражада янада мустаҳкамлаш, ватандошлар билим, тажриба ва кўникмаларидан мамлакатимиз равнақи йўлида кенг фойдаланиш, ватандошларимиз сафидан вазирлик, идора ва ташкилотларга доимий ва муддатли меҳнат фаолиятига, лойиҳавий бошқарув асосида ва маслаҳатчи-консультант сифатида жалб этиш масалаларига қаратилган.
Ватандошлар билан ўтказилган видеомулоқотда Япониядан жами 70 нафарга яқин иштирокчилар, жумладан, 60 нафар Япониядаги олий таълим муассасаларида таҳсил олиб юрган Ўзбекистон Республикаси ёшлари ҳамда 10 нафарга яқин катта илмий-амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар иштирок этишди.
Мулоқотда, жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро туристик ва инвестицион имкониятларини Япониядаги тегишли вазирлик, идора ва кенг қизиқувчилар, хусусан, йирик инвесторларга етказишга алохида урғу берилди.
Шу билан бирга, тадбир давомида 2020 йилда Япония олий таълим муассасаларини битираётган ватандош ёшларимиз Ўзбекистон Республикасига қайтиб тегишли соҳаларда ўз меҳнат фаолиятларини олиб боришларига тайёр эканликлари, борасида ватандошлар томонидан бир қанча таклифлар берилди. Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси эса ўз навбатида ватандош ёшларимизни таҳсил олиб қайтгач, уларни Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларида ишга жойлашишлари юзасидан ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканлигини билдириб ўтди.
Шунингдек, катта илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз, йирик халқаро компанияларда ишлаётган етук олим ва мутахассисларни, “Эл-юрт умиди” жамғармаси электрон реестр маълумотлар базасига маълумотларини киритиш ҳамда ушбу маълумотлар базасидан келгусида вазирлик, идора ва ташкилотлар кадрлар хизматлари улардан ўз тизимларига раҳбарлик лавозимларига жалб этиш, масофадан маслаҳатчи-консультант сифатида жалб этиш ҳамда улар билим, тажриба ва кўникмаларидан тизимда кенг фойдаланиш юзасидан турли фикрлар алмашилди.
Ўзбекситон томонидан қуйдаги ташкилотлар мутахассислари қатнашишди: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; Инновация ривожланиш вазирлиги; Ташқи миграция меҳнат агентлиги, ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.
Жамғарма Ахборот хизмати

