Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 30 октябрь
Агар Сиз Германияда ўқишни хоҳласангиз, лекин етарли маблағингиз бўлмаса, сиз 2021-2022 ўқув йили учун Гёттинген университети томонидан таклиф қилинган фавқулодда грантлар учун ариза топширишингиз мумкин.
Фавқулодда грантлар-бу Гёттингендаги бакалавр ёки магистрлик дастурида ўқишни истаган барча халқаро талабаларга тақдим этиладиган қисқа муддатли стипендиялар. Ҳомийлик Германияда танланган талабаларнинг 6 ойгача бўлган яшаш харажатларини қоплайди.
Гёттинген университети Германиядаги давлат тадқиқот университети бўлиб, 2021 йилда Times Higher Education World University Rankings рейтингида 123 -ўринни эгаллаган. Университетнинг вазифаси - ўзаро рағбатлантириш мақсадида тадқиқот ва ўқитишнинг яқин бирлигини сақлаб қолиш.
Батафсил: https://www.uni-goettingen.de/en/516678.html
Жамғарма Ахборот хизмати

