2021 йил 7-13 сентябрь кунлари “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги 3-стипендия танловининг 2-босқичи бўлиб ўтди.
Комиссия томонидан номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, номзодларнинг маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни билиши, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказилди.
Суҳбат натижалари ва комиссия томонидан номзодларга қўйилган баллар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Жамғарма стипендия танловлари ва Танлов комиссиясининг келгусидаги фаолияти юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.
Жамғарма Танлов комиссияси

