Мамлакатимизда “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш”га қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун турли соҳа ва тармоқлар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, салоҳиятли фидойи ва изланувчан мутахассис кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунга кўра, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимизнинг билимли ва истеъдодли кадрларга бўлган эҳтиёжини узоқ муддатга қондириш, иқтисодиётни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш мақсадида таъсирчан ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хорижий мамлакатлардаги энг нуфузли ва етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун ёшларимизга кенг имкониятлар яратилмоқда. Албатта, бундай ёшлар аввало Ўзбекистоннинг, эл-юртимизнинг умиди бўлиб борадилар. Шу боис уларнинг она Ватанимиз олдидаги бурч ва вазифаларининг англашларида, фидойи, ватанпарварлар сифатида янги Ўзбекистонни бунёд этишда менинг ҳам ўз ҳиссам бўлади, деган олий мақсад билан ўқишларида тарихий, маънавий билимларнинг ўрни каттадир.
Ўзбекистоннинг таълим ва тадқиқот тизими ва амалий фаолиятида кенг фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчи ва педагоглар, ёш олимлар, илмий изланувчилар ва амалиётчи мутахассислар учун математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 250 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловлари 2021 йил январь-март ойларида биринчи стипендия танлови ўтказилган эди.
Жамғарманинг биринчи стипендия танловида жами 2957 нафар номзодлар рўйхатдан ўтган ҳамда охирги босқичга суҳбат жараёнига
283 нафар номзодлар иштирок этган бўлиб, улардан жами 115 нафар стипендиатлар ғолиб деб топилган ва бугунги кунга келиб, уларнинг 24 нафари Халқ таълими вазирлиги тизимидан хорижий давлатларга таълим олиш ва стажировка ўтиш учун юборилди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг биринчи стипендия танловининг 15 нафар стипендиатлари малака ошириш дастурига математика, кимё, биология ва фанлари йўналишлари бўйича А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига жўнаб кетишди.
Барча стипендиатларимизга омад тилаймиз!
Жамғарма Ахборот хизмати

