Муддати: 2021 йил 17 сентябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 18-22 октябрь кунлари “Давлат-хусусий шериклик: инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш” (Public private partnerships: infrastructure projects development) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 27 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/globalhealth (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 17 сентябрга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

