"Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги 5-сон қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 186 нафар номзодларнинг 18 нафарини хорижий олий таълим муассасаларида ўқиш даври август ойининг охирида бошланганлиги ва улар хорижий давлатга жўнаб кетганлиги сабабли, танловининг 2-босқичи суҳбат жараёнларига жорий йил 13 сентябрь куни ZOOM платформаси орқали иштирок этишлари мумкин.
Мазкур танловининг 2-босқичига ZOOM платформаси орқали иштирок этадиган 18 нафар номзодларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
ZOOM платформаси орқали иштирок этадиган 18 нафар номзодлар суҳбат вақти ва бошқа маълумотларни олиш учун Жамғарманинг @Eyuf_Admission_Bot telegram ботига мурожаат этишлари мумкин.
Жамғарманинг Танлов комиссияси

