2020 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва ва IPU New Zealand Университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик Меморандумининг онлайн алмашуви бўлиб ўтди.
IPU New Zealand Университети Президенти Сецуко Охаши "Ушбу Aнглашув Меморандуми имзолангани жуда ёқимли биз учун. Бу биз учун Ўзбекистон Республикаси ва Янги Зеландия ўртасида тузилган биринчи Aнглашув Меморандумидир. Мен IPU New Zealand университети бунда асосий роль ўйнаётганидан жуда ғурурланаман. Мен чин дилдан умид қиламанки, IPU New Zealand университети Ўзбекистонда талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга, ҳамда Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади деб ўйлайман" – деб таъқидлади.
IPU New Zealand университети “Эл-юрт умиди” жамғармаси учун магистрлик дастурларига 30% махсус чегирма тақдим этади.
Университетнинг асосий устувор йўналишлари: халқаро бизнес, маркетинг, менежмент, бухгалтерия ҳисоби, халқаро алоқалар, TESOL, японшунослик ва атроф-муҳитни ўрганиш ва бошқалар. Талабалар, шунингдек, Палмерстон шимолий шаҳар мерининг Palmerston North city Mayor’s Goodwill Ambassador Scholarship стипендияcини олиш учун ҳужжат топширишлари мумкин.
Таълим масалалари бўйича конструктив мулоқотлар, шунингдек, Ўзбекистонга Янги Зеландия университетларини жалб қилиш учун Ўзбекистон очиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
IPU New Zealand университети 1990 йилда ташкил бўлиб топган дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири - Янги Зеландияда таълим олиш имкониятини тақдим этади. IPU New Zealand 30 дан ортиқ мамлакатларнинг талабалари ва ўқитувчилари иштирокида Янги Зеландиядаги ноёб ва муваффақиятли халқаро олий ўқув юртидир.
Батафсил университет ҳақида: https://www.ipu.ac.nz/
Жамғарма Матбуот хизмати

