“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун навбатдаги 3-стипендия танловини 2-босқичига Танлов комиссиясининг 2021 йил 27 августдаги йиғилиш қарорига кўра Низом талабларига мос келадиган 186 нафар номзодлар тавсия этилган эди.
Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар учун суҳбат жараёнлари жорий йилнинг 7-11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўтказилиши белгиланди.
Суҳбат жараёнларини ўтказиш куни ва соати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат жараёнларига номзодлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўз вақтида иштирок этишлари талаб этилади.
Жамғарма стипендия танловлари ва Танлов комиссиясининг келгусидаги фаолияти юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.
Танлов комиссиясининг техник гуруҳи

