Муддати: 2021 йил 20 сентябрь
Малайзия ҳукумати техник ҳамкорлик дастури доирасида жорий йилнинг 11-15 октябрь кунлари “Жисмоний инфратузилмани ривожлантириш - муваффақият ва энг яхши тажрибалар билан бўлишиш” (Development physical infrastructure - Sharing success stories & best practices CIDB Holding Sdn. Bhd.) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарининг асл нусхалари (1 экземплярда) ҳамда “Е-хат” орқали уларнинг сканер қилинган нусхаларини жорий йилнинг 20 сентябрига қадар Ташқи ишлар вазирлигига юборишингиз талаб қилинади .
Батафсил маълумотни http://mtcpcoms.kln.20v.mv/mtcpcoms/online/list_course манзили орқали олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

