“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги 3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 272 ўринга мўлжалланган 3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан жорий йил 27 август куни Танлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 186 нафар номзодлар кейинги 2-босқичга тавсия этилди.
Стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этилган дастлабки 186 нафар номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Иккинчи босқич суҳбат жараёнлари жорий йил сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Жамғарманинг Танлов комиссияси

