Жорий йилнинг 27 август куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг
3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари юзасидан Танлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда 20 дан ортиқ масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари иштирок этиб, танловнинг саралаш босқичи жараёнлари атрофлича муҳокама қилинди.
Жамғарма стипендия танловларининг биринчи яъни электрон ҳужжат топшириш босқичида жорий йил 20 август соат 23:59 ҳолатига жами 2693 нафар номзодлар электрон шаклда рўйхатдан ўтган бўлиб, 328 нафар номзодлар талаб қилинган ҳужжатларни тўлиқ юклаган
ва шундан 186 нафар номзодларнинг ҳужжатлари Нозим талабларига мос келади.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан танловнинг 2-босқичига тайёргарлик кўриш, суҳбат жараёнлари учун эксперт комиссиялари аъзоларини шакллантириш ҳамда онлайн платформадан рўйхатдан ўтган ва танловнинг 2-босқичига тавсия этилган дастлабки номзодлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш масалалари муҳокама этилди.
Жамғарма стипендия танловлари ва Танлов комиссиясининг келгусидаги фаолияти юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.
Танлов комиссиясининг техник гуруҳи

