Бугун 12 август соат 11.00 да Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда соат 15.00 да Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ёшлари, илмий-тадқиқотчилар, вазирлик ва идораларнинг кадрлари хизмати учун онлайн вебинар ташкил этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Республиканинг Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ эшиклари” тақдимот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ушбу ҳудудлардаги ёшлар, ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари, шунингдек олий таълим муассасалар профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбир доирасида ҳудудлар раҳбарлари билан ҳамкорликда кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича энг устувор мутахассисликларни аниқлаш ҳамда уларга мос равишда стипендия квоталари лойиҳаларини тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш ҳам кўзланган.
Вебинар Zoom платформаси орқали ўтказилди. Унда Жамғарма танловига оид қатнашувчиларнинг 50 дан саволларига тўғридан-тўғри жавоб берилди.
Жорий йилнинг 13 август соат 11.00 да Самарқанд, Навоий, Бухоро ва соат 15.00 да Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ эшиклар куни 2021 йил 12 августдан 14 августгача давом этади.
Вебинарда қатнашиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидан Zoom линкини олишингиз мумкин эканлигини маълум қиламиз.
Жамғарма Ахборот хизмати

