Муддати: 5 август
Вақти: 15.00 да
Платформа: Zoom
Тили: Инглиз тили
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
2021-йил 5-август куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да University of Western Australia (UWA) Австралия савдо-инвестиция комиссияси (Аустрейд) билан ҳамкорликда "University of Western Australia университетида биотехнология бўйича магистрлик дастурида ўқиш имкониятлари" мавзусида вебинар ташкил этади.
Маърузачи Саша Дженкинс (Dr Sasha Jenkins) Австралиянинг Перт шаҳрида жойлашган дунёнинг 100 та энг яхши университетларидан бири бўлган University of Western Australia университети биотехнология бўйича магистрлик дастурида ўқиш имкониятлари ҳақида маълумотлар бериб ўтади.
Номзодларни "Эл-юрт Умиди" жамғармаси раҳбарияти ва Халқаро дастурлар маркази - Болашак вакиллари қутлов сўзи билан бошлашади.
Шунингдек, Сиз Австралияда ўқишнинг халқаро талабалар қандай афзалликлари ҳақида билиб оласиз.
ZOOM:
Login: https://uwa.zoom.us/j/86875576180?pwd=U1k1aElCUVgrbnRNZFp3bmdpRi96UT09
Password: 410148
Вебинаримизни ўтказиб юборманг!
Жамғарма Ахборот хизмати

