Муддати: 2021 йил 26 июль
Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида Сингапур Республикаси жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари «Келажакка тайёр давлат хизматини қўриш»(Building a Future Ready Public Service) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 26 июлга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим: https://go.gov.sg/building-a-future-ready-public-service (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарини 26 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборишингизни талаб қилади.
Қўшимча маълумот учун иловалар юкланмоқда.
Жамғарма Ахборот хизмати

