Жорий йилнинг 6 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти АҚШнинг Аризона давлат университети “Global Graduate and Eurasia Partnerships” марказ директори Толга Туркер билан видеоконференция ўтказди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: О.Б. Саттаров - Жамғарма ижрочи директорининг биринчи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиқлари С. Асқаров ва И. Турсунқуловлар иштирок этди.
Жамғарма директорининг биринчи ўринбосари Одилжон Саттаров меҳмонларга Жамғармага бўлган қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди, уларни Жамғарма фаолияти билан қисқача таништириб ўтди, шунингдек, унинг таълим дастурлари, Жамғарма олдига қўйилган вазифалар ва мақсадлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўз навбатида, Университет марказ директори Толга Туркер ушбу учрашувнинг Аризона давлат университети томони учун муҳимлигини АҚШ олий таълим соҳасидаги ўрни тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган етакчи университетларидан бири эканлигини таъкидлади.
Томонлар Жамғарманинг 2021 йилги танловларида стипендиат деб топилган ҳамда Аризона давлат университетида таълим олишни режалаштирган стипендиатларнинг таълим олиш жараёнлари, ташкилий масалалр ҳамда таълим олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар тўғрисида муҳокама олиб бордилар.
Тез орада университет ва Жамғарма ўртасида ўзаро келишув бўйича шартнома имзоланиши келишиб олинди.
Жамғарма Ахборот хизмати

