Цукуба университети Япониянинг энг нуфузли 10 та университети қаторига киради, бу университетга бутун мамлакатнинг энг яхши талабалари, ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини жалб қилади. Цукуба университети сайёрамиздаги энг обрўли таълим муассасаларидан бири ҳисобланади ва энг яхши таълим муассасаларининг 5 фоизига киради.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Томонлар илмий-тадқиқот ва таълим ресурсларида, ҳамда академик алмашинув йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамма учун фойдали бўлади. Келишув яқин 5 йилга имзоланди ва нафақат мобилликни оширади, балки тез ўзгарувчан дунёда навигация қила оладиган битирувчиларни тайёрлаш тизимини яратади.
Университетнинг кучли йўналишлари: "Санъат ва гуманитар фанлар", "Муҳандислик ва технологиялар", "Ҳаёт фанлари ва тиббиёт", "Табиий фанлар", "Ижтимоий фанлар ва менежмент", «Физика» ва «Кимё». Таълим муассасаси таълим сифати бўйича энг яхши университетлардан бири сифатида тан олинган ва ушбу мезон бўйича дунё рейтингида энг яхши 300 та рўйхатга киритилган.
Иккала томон қуйидаги йўналишларни рағбатлантиради:
1. Профессор ва тадқиқотчилар алмашинуви;
2. Қўшма тадқиқотлар ва қўшма илмий учрашувлар;
3. Ўқув мақсадлари учун маълумотлар, нашрлар ва материаллар алмашинуви.
Маълумот учун:
Цукуба университети ёки University of Tsukuba Япониянинг давлат олий таълим муассасасидир. Цукуба университети ўз тарихини 1973 йилдан бошлайди. Университетнинг асосий биноси Цукуба шаҳри ҳудудида жойлашган.
QS World University Rankings =285
THE World University Rankings 2021 =401–500 th
Жамғарма Ахброт хизмати

