Муддати: 2021 йил 2 август
Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида Сингапур Республикаси жорий йилнинг 13-17 сентябрь кунлари “ ХХI асрда таълим сохасини трансформация қилиш: “Сингапур тажрибаси” (Transforming Education in the 21th Century: The Singapore Experience) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2 августга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим: https://go.gov.sg/ted21 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарини 20 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборишингизни талаб қилади.
Қушимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Онлайн курс дастурини юклаб олиш.
Жамғарма Ахборот хизмати

