Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Сўнгги пайтларда илмий тадқиқот олиб борувчи ёш олимларнинг сафи ошгани, қолаверса уларни таълим муассасалари томонидан қўшимча рағбатлантириш механизмлари ошгани кузатилмоқда. Бу эса изланувчилар, илмий тадқиқотчиларни турли хорижий нашрларда илмий ишларини чоп этишга қизиқишини оширади. Лекин шундай нашрлар борки, улар асосан “бизнес”, “қўшимча маблағ топиш” мақсадида илмий ишларни сифатига қарамасдан чоп этиб, таълим муассасалари ва унинг илмий жамоасига путур етказаётгани аниқланмоқда.
2021 йил 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар Форуми аъзолари иштирокида “Янги воқеълик: Йиртқич нашрлар истилосининг илмий салоҳиятга таҳдиди” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Solbridge International School of business Master in Finance дастури рахбари, Phd, доценти Н. Юсупов Йиртқич журналлар ва нашрлар илмий тадқиқот сифатидан кўра ўзининг шахсий фойдасини устун қўядиган муассалар бўлиб уларнинг асосий белгилари инсонларга ёлғон ёки адаштирувчи маълумот бериш, илм дунёсида тан олинган асосий муҳаррирлик ва нашр қоидаларидан ташқари чиқиб кетиш, шаффофликнинг етишмаслиги ва агрессив маркетинг усулларига таяниш ҳисобланади деб таъкилади.
Ўзбекистонликлар нега “йиртқич” журналларга ўлжа бўлаяпти? -деган саволга М. Наркибаев номидаги КАЗГУЮ университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти И. Қорабоев қўйидагиларни айтиб ўтди:
1. Кадрларни бошқариш тизими, рағбатлантириш тизими, шунга ундайди: премия берилади, шахсий рейтинг учун фойда ва в.ҳ.
2. Ёшларда илмий тадқивотчиларнинг профессионал маданияти шаклланмаган, улар ўзини илм-фан ижодига бағишлай олмайди, (академик жараёнга алоқасиз) бошқа иш ва вазифаларнинг орасида илмий иш билан шуғулланишга мажбур бўлишади.
Вебинарда қатнашиш учун 400 га яқин иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, студентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда барча қизиқувчилар тадбирда қатнашиш мақсадида Жамғарма интерент сайтида рўйхатдан ўтишган.
Ушбу вебинар ZOOM платформаси орқали ташкил этилди ҳамда 200 га яқин иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон Олий таълим муасасалари қабул жараёнларига масъул проректорлар, факультет деканлари ва бошқа ОТМ маъсул ходимлари, шунингдек, ёш профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ва Олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ёшлар иштирок этишди. Шу билан бирга мазкур тадбир “Эл-юрт умиди” жамғармаси расмий Youtube каналига юкланади.
Жамғарма Ахборот хизмати

