Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида” ги ПҚ-5060-сонли қарорида Жамғармага юклатилган вазифалар белгиланган тартибда ижрога олинган эди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти билан С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти раҳбарияти билан видеоконференция ўтказилди.
Жамғарма директорининг биринчи ўринбосари Одилжон Саттаров меҳмонларга Жамғармага бўлган қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди, уларни Жамғарма фаолияти билан қисқача таништириб ўтди, шунингдек, Жамғарма таълим дастурлари, Жамғарма олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув якунига кўра, Томонлар кинематография соҳа мутахассисларини Россия Федерациясида малакасини ошириш масалалари юзасидан келишиб олинди.
Жамғарма Ахборот хизмати

