Quacquarelli Symonds (QS) рейтинг агентлигининг World University Rankings-2022 эълон қилинди.
Ушбу рейтингдан дунёнинг 97 та давлатидан 1300 та етакчи олий таълим муассасалари жой олди.
QS томонидан ҳар йил эълон қилинадиган рейтингда ОТМлар жами 6 та индикатор асосида баҳоланади:
1. Академик нуфуз – 40%
2. Иш берувчилар ўртасидаги нуфузи – 10%
3. Талабалар сонининг университет илмий-педагогик таркибига нисбати – 20 %
4. Илмий-педагогик кадрлар таркибида хорижликлар улуши – 5%
5. Хорижлик талабаларнинг умумий талабалар сонига нисбати – 5%
6 Илмий нашрлардаги иқтибосларнинг ҳар бир ходимга нисбатан улуши – 20%
Дунё ТОП-1000 талигидан ўрин олган ОТМлар сони бўйича АҚШ 151 та, Буюк Британия 81 та, Германия 45 та ва Япония 39 та ОТМ билан етакчилик қилган. Шунингдек, Россиядан 37 та ва Қозоғистондан 12 та ОТМ дунёнинг кучли ТОП-1000 талигидан ўрин олган.
Мазкур рейтингда етакчиликни кетма-кет ўн йилдан буён Массачусетс технология институти (MIT) эгаллаб келмоқда. Навбатдаги ўринларни мос равишда Стенфорд ва Оксфорд университетлари банд этишган.
(https://www.topuniversities.com/university-rankings/world-university-rankings/2022)
Жамғарма Ахборот хизмати

