Сўнгги пайтларда илмий тадқиқот олиб борувчи ёш олимларнинг сафи ошгани, қолаверса уларни таълим муассасалари томонидан қўшимча рағбатлантириш механизмлари ошгани кузатилмоқда. Бу эса изланувчилар, илмий тадқиқотчиларни турли хорижий нашрларда илмий ишларини чоп этишга қизиқишини оширади. Лекин шундай нашрлар борки, улар асосан “бизнес”, “қўшимча маблағ топиш” мақсадида илмий ишларни сифатига қарамасдан чоп этиб, таълим муассасалари ва унинг илмий жамоасига путур етказаётгани аниқланмоқда.
Мазкур масалалар юзасидан хорижий давлатларда фаолият олиб бораётган ватандошларимиз иштирокида атрофлича таҳлилларга асосланган онлайн вебинар ташкил этиш режалаштирилган.
Онлайн вебинар 2021 йил 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар Форуми аъзолари иштирокида ўтказилади.
Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Вебинар Zoom платформаси орқали ўтказилади.
Жамғарма Матбуот хизмати

