Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли қарори ижроси юзасидан “Эл-юрт умиди” амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сонли Фармони билан 2021 йилдан бошлаб Жамғарма очиқ стипендия танловлари мунтазам ташкил этилишини инобатга олиб, етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли таълим муассасалари ва илмий марказларида таълим олишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини ошириб бориш режалаштирилмоқда.
Мазкур қарорда Республикадаги олий таълим муассасалари бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга жўнатиладиган тингловчилар орасидаги хотин-қизларнинг улушини камида 20 фоизга кўпайтириш вазифаси белгиланган.
Жамғарма томонидан бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини ошириш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Жамғарма томонидан 2018-2021 йиллар давомида жами 1002 нафар стипендиатлар етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли таълим муассасалари илғор компанияларига таълим олиш, малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилган бўлиб, уларнинг 391 нафари ёки 39 % и хотин-қизларни ташкил этади.
Жумладан, 2018-2021 йиллар давомида Жамғарманинг малака ошириш дастури бўйича 289 нафар, стажировка ўташ дастури бўйича 74 нафар, магистратура таълим дастури бўйича 19 нафар ва докторантура таълим дастури бўйича 9 нафар хотин қизлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия Япония, Жанубий Корея каби 30 дан тортиқ ривожланган давлатларга юборилган.
Бугунги кунда 350 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўқиш ва малака ошириш дастурларини муваффақиятли якунлаб, республикамиздаги вазирлик, идора ва таълим муассасаларида ўз меҳнат фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Шунингдек, Жамғарманинг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 2021 йил январь-март ойларида ўтказилган 2021 йилдаги
1-стипендия танловларида қатнашиш учун жами 2957 нафар номзодлар аризалар келиб тушган бўлиб, танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган 115 нафар стипендиатлар орасидан 44 нафари ёки 38 % и хотин-қизларни ташкил этади.
Бугунги кунда Жамғарма томонидан мазкур танлов ғолибларини хорижий таълим муассасалари ва етакчи компанияларга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Жамғарманинг 2021 йил 1 апрелдан эълон қилинган 350 ўринга мўлжалланган навбатдаги стипендия танловларида жами 3810 нафар номзодлар рўйхатдан ўтган бўлиб, жорий йил 17-20 май кунлари ўтказилган танловнинг 2-босқичи (танланган мутахассислик бўйича суҳбат)га жами
32 нафар хотин қизлар иштирок этган бўлиб, шундан 17 нафари бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни ташкил этади.
Жамғарма Ахборот хизмати

