Латвияда 1994 йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган Европа университети - ISMA Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби - 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўз филиалини очди.
Талабалар нафақат масофадан туриб ёки ўқиш пайтида Латвияга боиш орқали, балки Фарғона шаҳридаги ISMA ваколатхонасида дарсларга қатнашиш орқали ҳам халқаро даражадаги малакали билимларни олиш имкониятига эга.
Жорий йилнинг 25-май куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти ISMA университети (Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби) ректори Р. Дьякон билан видеоконференция ўтказди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: О.Б. Саттаров - Жамғарма ижрочи директорининг биринчи ўринбосари ва М.О. Содиқов - Матбуот котиби.
Жамғарма директорининг биринчи ўринбосари Одилжон Саттаров меҳмонларга Жамғармага бўлган қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди, уларни Жамғарма фаолияти билан қисқача таништириб ўтди, шунингдек, унинг таълим дастурлари, Жамғарма олдига қўйилган вазифалар ва мақсадлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўз навбатида, Университет ректори Роман Дьякон ушбу учрашувнинг Латвия томони учун муҳимлигини – ISMA (Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби) Латвиянинг бой анъаналари ва Европа олий таълим соҳасидаги ўрни тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган етакчи университетларидан бири эканлигини таъкидлади. ISMA нинг мақсади – дунёдаги етакчи мутахассисларга айланиши мумкин бўлган ёшларга замонавий юқори сифатли таълим бериш.
Учрашув якунига кўра, Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш ва туризм, меҳмонхона ва ресторан саноати соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, қўшма тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш бўйича масалаларни муҳокама қилдилар.
Маълумот учун:
ISMA (Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби) – бой анъаналари ва Европа олий таълим маконидаги ўрни тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган Латвиянинг етакчи университетларидан бири.
Латвия Республикаси таълим ва фан вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган бешта йўналиш бўйича керакли билимларни эгаллаб, ISMA талабаларига келажак ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқариш имконияти берилади.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўқиш учун мурожаат қилишингиз мумкин:
-Ахборот технологиялари;
-Бизнес бошқаруви;
-Туризм бизнесини бошқаруви.
Жамғарма Ахборот хизмати

