Ўзбекистон давлат Жахон тиллари Университети томонидан “Education Center” маркази очилди, ушбу марказда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Дилшодбек Дадабоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Дилшодбек: "Ассалому алайкум ҳурматли Президент. Ушбу ташкил қилинган ўқув марказига хуш келибсиз! Бу ўқув маркази университет ва маҳалла ҳамкорлигида ташкил этилган".
Президент: "Яхши, бирор бир ишлаб чиқилган дастурингиз борми?"
Дилшодбек: "Албатта, Мен 2019-йил "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан Буюк Британиянинг Лондон университетида магистратура босқичида таҳсил олдим, фурсатдан фойдаланиб Сизга раҳмат айтмоқчиман".
Президент: "Раҳмат!"
Дилшодбек: "Шу орттирилган тажриба ҳамда чет эл кўникмасини аҳолини энг қуйи қатламларигача етказмоқчимиз".
Президент: "Мана "Эл-юрт умиди" жамғармаси натижалари ўз мевасини кўрсатмоқда. Бу имкониятлардан кенг фойдаланишимиз керак. Ҳаммага катта раҳмат!".
Манба: "Эл-юрт умиди" жамғармаси Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқовга Д. Дадабоев берган маълумоти асосида тайёрланди.
Жамғарма Ахборот хизмати

