Муддати: -
Aмалиёт жойи – Испания
Erasmus in School Испаниядаги мактаб ва болалар боғчаларида ишлаш учун инглиз тили ўқитувчиларини қидирмоқда.
Мактаб иши:
• мактаб ўқувчилари билан инглиз тилида мулоқот қилиш;
• тинглаш ва мулоқот қилиш қобилиятларини ривожлантириш;
• ўқувчиларни тил имтиҳонларига тайёрлаш;
•асосий алоқа воситаси сифатида инглиз тилидан фойдаланган ҳолда ҳар қандай фаолият ёки семинарларни ўтказиш;
•стажер туғилган шаҳри мактаби билан халқаро алмашинув ва шерикликни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
• болалар билан амалий машғулотлар ўтказиш, шу орқали болалар ўзларининг табиий муҳитлари орқали ўзларини инглиз тилига тўлиқ сингдира оладилар.
Болалар боғчаси иши:
• синфда ўқитувчи билан ишлаш ёки кичик гуруҳ болалар билан ишлаш, инглиз тилини ўйинлар, қўшиқлар ва ҳунармандчилик орқали ўрганиш;
• жисмоний ривожланиш ва инглиз тилини ўрганишга кўмаклашиш;
• инглизча товушларни тўғри талаффуз қилиш учун асослар яратиш;
• болалар билан инглиз тилида мулоқот қилиш;
• болалар билан амалий машғулотлар ўтказиш, бунинг натижасида болалар ўзларининг табиий муҳитлари орқали ўзларини инглиз тилига тўлиқ сингдира оладилар;
• ота-оналарга фарзандларининг тараққиёти тўғрисида гапириб бериш;
• илиқ ва дўстона муҳит яратиш;
• турли ёш гуруҳлари учун ўқув режасини тузишда ёрдам бериш;
• кундалик гигиена бўйича ёрдам бериш;
• йиғлаётган болани тинчлантириш қобилияти;
• болалар билан барча босқичларда ишлаш - ерталабки машқлар, ўйинлар, кундузги уйқу, овқатланиш вақти.
Афзаллиги:
• иш ҳақи тўланади;
• испан тили дарслари бўлади;
• амалий ўқитиш қобилиятлари;
• тўлиқ тиббий суғурта;
• баъзи мактабларда тингловчиларга яшаш жойи берилади.
Талаблар:
Aризалар C1 даражасида инглиз тилида сўзлашадиган барча мамлакатлар фуқароларидан қабул қилинади.
Aбитуриентлар ўзларининг CV ларини info@erasmusinschool.com электрон манзилига юборишлари ва ўзларининг аккаунтларини яратишлари керак: https://www.erasmusinschool.com/registration
Батафсил: https://www.erasmusinschool.com/
Жамғарма Ахборот хизмати

