20 май куни соат 18:00 да (UTC +3) ITEC компанияси "Европада карьера имкониятлари" мавзусидаги вебинарда Сизга EU Business School мактабида ўқиш учун ҳужжат топширадиган талабаларни нима кутаётгани ҳақида айтиб ўтилади.
Нима учун EU Business School мактаби? Бу Европанинг йирик шаҳарларида: Барселона, Мюнхен, Женева ва Монтреда жойлашган талабалар шаҳарчалари жойлашган университет. Университет нафақат сифатли олий маълумот беради, балки битиргандан сўнг талабаларга касб-ҳунар имкониятларини тақдим этади:
• юқори иш даражаси: битирувчиларнинг 93% ўқишни тугатган кундан бошлаб 6 ой ичида иш билан таъминланади;
• сифати бўйича анъанавий таълимдан кам бўлмаган онлайн таълим олиш имконияти;
• турли мамлакатлардаги талабалар шаҳарчалари ўртасида трансфер ўтказиш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда таълим тажрибасини олиш имконияти;
• юқори рейтинглар: нуфузли QS Stars тизими бизнес таълими соҳасидаги улкан ютуқлари учун университетни 4 юлдуз билан тақдирланди ва MBA дастурларини Европанинг энг яхши 50 дастурига киритилди.
Вебинарда нималарни билиб оласиз:
• чет эллик талабалар учун ўқув дастурлари;
• ўқишга кириш ва яшаш шароитлари;
• EU Business School мактаби ишга жойлашишда қандай ёрдам беради;
• ушбу университет талабаларининг ҳикояларини эшитиш;
•Сиз ўз саволларингизни университет вакилларига беришингиз ва индивидуал маслаҳат учун ёзилишингиз мумкин бўлади.
Вебинар 20 май куни соат 18:00 да (Москва вақти билан) бошланади.
Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади:
https://events.itecgroup.ru/msk/67815/?utm_source=getresponse&utm_medium=email&utm_campaign=EU
Жамғарма Ахборот хизмати

