2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларини ўтказиш мақсадида онлайн платформа орқали ҳужжатлар қабул қилиш жараёнлари якунланди.
Бугунги кунда Жамғарма Техник гуруҳи томонидан 3810 нафар номзодлар томонидан юкланган ҳужжатларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йил 10 майда Жамғарма Саралаш танлови 1-босқич якунлари ва 2-босқичга тавсия этилган номзодлар тўғрисида маълумотларни ҳамда 12 майда 2-босқичда ташкил этиладиган суҳбат графигини эълон қилишни режалаштирган.
Саралаш танлови 2-босқичи 2021 йил 17-20 май кунлари бўлиб ўтади ва номзодлар Суҳбат дастурини Жамғарма интернет сайтидан олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг!
Танлов комиссияси

