Муддати: 2021 йил 16-май
Atlas Corps - бу дунёнинг энг яхши ижтимоий раҳбарлари учун йўналтирилган дастур ҳисобланади. Уларнинг вазифаси янги лидерларни ривожлантириш, ташкилотларни мустаҳкамлаш ва инновацияларни ташкил этиш учун энг муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдир.
Стажировка муддати 12-18 ойни ташкил қилади. Номзодлар турли ташкилотларда ишлайди, етакчилик қобилиятини ривожлантиради ва қизиқарли одамлар билан учрашиш имкониятига эга бўлади.
Atlas Corps турли хил мутахассисликлар бўйича номзодларни қидирмоқда, улар 2021 йил охири ёки 2022 йил бошида қуйидаги йўналишларнинг камида биттаси бўйича икки ёки ундан ортиқ йиллик тўлиқ иш стажига эга бўлган номзодларга афзалликлар беради:
♦ Коммуникация / маркетинг: хабардорлик ва фаолликни ошириш учун қизиқарли таркиб яратиш, ижтимоий тармоқларни бошқариш ва маркетинг кампанияларини ишлаб чиқиш.
♦ Ҳамкорликни ривожлантириш / бизнесни ривожлантириш: таъсир ўтказиш учун тармоқларни сафарбар қилиш, ҳамкорлик алоқаларини бошқариш ва бизнес таклифларини ишлаб чиқиш.
♦ Мониторинг ва баҳолаш / маълумотларни таҳлил қилиш: дастур тузиш бўйича қарорлар қабул қилиш учун тузилмалар, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, кўрсатма бериш ва ўқитиш.
♦ Технология / муҳандислик: миссия асосида маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш учун (веб-сайтлар, платформалар, дастурлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш. Aхборот технологиялари тизимлари билан ишлаш учун жамоаларни қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш.
Афзаликлари:
• авиачипта ҳаражтларини қоплаш;
• Қўшма Штатларда транспорт харажатларини тўлаш;
• асосий тиббий суғуртани қоплаш;
• асосий харажатлар учун ҳар ойлик стипендия тўланади (турар жой, овқатланиш, транспорт);
• талаб қилинадиган ҳужжатларни тақдим этиш;
• ташкилотларга жойлаштирилади;
• Atlas Corps Leadership Lab тренингларида қатнашиш.
Талаблар:
• камида 2 йиллик касбий иш тажрибаси бўлиши керак;
• бакалавр даражаси ёки унга тенглаштирилган;
• инглиз тилини билиш (ёзиш, ўқиш ва мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиш);
• 35 ёшдан катта бўлмаслиги лозим;
• стажировка тугаши билан Ватанига қайтиш мажбурияти;
• Берилган имтиёзлар асосида яшашга рози бўлиш.
Aризалар келиб тушиши асосида кўриб чиқилади:
1. Сиз онлайн ариза топширишингиз керак - сиз анкетани тўлдиришингиз ва тестдан ўтишингиз керак бўлади, агар тестдан муваффақиятли ўтсангиз, кейинги босқич эссе бўлади.
2. Танланган номзодлар кейинги босқичга ўтишлари мумкин - анкета, унда бир қатор саволларга жавоб бериш ва бир нечта эсселар ёзиш, 2 тавсиянома берган раҳбарланинг алоқаларини кўрсатиши керак.
3. Суҳбат. Комиссия сизнинг анкетангизни ва тавсияномаларингизни кўриб чиқади ва танланган номзодларни суҳбатга таклиф қилади.
4. Танланган номзодлар ташкилотларга тақдим этиладилар ва ташкилотлар ўзлари қарор қабул қиладилар.
Батафсил: https://atlascorps.org/apply/
Жамғарма Ахборот хизмати

