Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шу боис, 2021 йил 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Россия Федерациясининг Олий иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Олий иқтисодиёт университетида стипендиялар ва грантлар олиш имконияти” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
A.В. Деев университет ҳақида Олий иқтисодиёт университетида бакалавриат ва мутахассисларнинг таълим дастурларига кириш учун бир қатор стипендиялар ва грантлар мавжудлигини, булар чет эл фуқароларига ўқув тўловларини қисман қоплаши учун берилишини айтди. Батафсил стипендиалар ҳақида: https://admissions.hse.ru/undergraduate-apply/financial-aid
Ушбу вебинарда республикамиздан хорижий давлатларда ўқиш истагини билдирган 50 дан ортиқ ёшлар Zoom платформаси орқали иштирок этдилар. Ўтказилган вебинардан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли, айниқса республиканинг барча ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш, уларни Жамғарманинг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этишга қаратилган.
Маърузачи: А.В. Деев – чет эллик талабаларни жалб қилиш бўйича директор.
Маълумот учун:
Олий иқтисодиёт университети “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкори ҳисобланади.
Ranking «QS World University Rankings», 2020/2021 - 298
Тақдимотни юклаб олиш:
Вебинарни куришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=aBio0hHSGVo&t=1s
Жамғарма Ахборот хизмати

