2020 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Жанубий Aвстралия университети (UniSA) ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик Меморандумни онлайн алмашуви бўлиб ўтди.
Меморандум 2020 йилнинг 25 февраль куни «Эл-юрт умиди» жамғармаси Австралия университетлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Австралиянинг учта давлат университети: Монаш университети, Мердок университети ва Сидней технология университети (UTS) билан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Жанубий Aвстралия университети (UniSA) олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича, хусусан, магистратура ва докторантура дастурлари махсус “Эл-юрт умиди” жамғармаси учун 20% чегирма тақдим этади.
Улар жиддий амалий таркибга эга бўлган жиддий касбий таълимни таклиф этадилар - талабалар учун бу алоқалар иш берувчилар билан алоқаларни ва битирувдан кейин яхши истиқболларни англатади. Эришилган келишув “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Жанубий Aвстралия Университети (UniSA ) ўртасида таълим ва фан соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича расмий ҳужжат бўлди.
Хусусан, Меморандумда Ўзбекистон вазирлик ва идораларидан Давлат университетлари профессор-ўқитувчилари ва ёш раҳбарларини тайёрлаш учун Aвстралияга академик ташрифларини ташкил этишни ривожлантиришни кўзда тутади.
Олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича қуйидаги йўналишлар мавжуд: авиация, бизнес, алоқа/PR, қурилиш бошқаруви, киберхавфсизлик, информатика, дизайн, таълим ва ўқитиш, муҳандислик, экология, молиявий режалаштириш, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини бошқариш, ахборот бошқаруви, ахборот технологиялари, халқаро менежмент MBA, маркетинг ва бошқа йўналишлар киради.
Маълумот учун:
Талабалар сони: 33000 дан ортиқ
Халқаро талабалар сони: 5,700
Aриза бериш даври: 1 семестр учун - 15 декабргача, 2 семестр учун - 15 майгача.
Тилни билишнинг минимал талаблари: Дастурга қараб, https://study.unisa.edu.au/ сайтига ташриф буюринг.
Жанубий Aвстралия Университети (UniSA) Aвстралиянинг тадбиркорлик университети бўлиб, у Жанубий Aвстралия штатида жойлашган. 1991 йилда университет минтақадаги иккита йирик ўқув муассасалари - Жанубий Aвстралия Технология институти ва узлуксиз таълим коллежларининг бирлашиши натижасида ташкил етилган. Штатдаги энг йирик университет бўлиб, Саратон касаллиги илмий-тадқиқот институти (Cancer Research Institute) ва келажакдаги саноат институти жойлашган (Future Industries Institute).).
Қўшимча маълумот олиш учун unisa.edu.au сайтига ташриф буюринг ёки international.sponsors@unisa.edu.au га ёзинг.
Жамғарма Матбуот хизмати

