Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши учун керакли шарт-шароит яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хабарингиз бор,
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар
350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
Ушбу танловларда номзодлар томонидан хориждаги нуфузли университетларга ўқишга кирганлиги тўғрисидаги таклифнома хатини (Letter of Acceptance) олиш имкониятларига бағишланган Zoom платформаси орқали онлайн вебинар бўлиб ўтди.

Вебинарда Жамғарма стипендианти Дилафруз Рсхулова ҳамда Жамғарма ижрочи директори ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов иштирок этдилар. Мазкур вебинар очиқ мулоқот тарзда ташкил этилган бўлиб, Жамғарма стипендиантлигига номзодларга хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қай тартибда амалга оширилиши, стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Ушбу вебинарда республикамиздан хорижий давлатларда ўқиш истагини билдирган 100 дан ортиқ ёшлар Zoom платформаси орқали иштирок этдилар. Ўтказилган вебинардан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли, айниқса республиканинг барча ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш, уларни Жамғарманинг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этишга қаратилган.
Вебинар давомида иштирокчилар хорижий таълим дастурлари бўйича ўзларини қизиқтирган 50 дан ортиқ саволларга батафсил жавоблар олишди.
Жамғарма Матбуот хизмати

