“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги 2-сон қарорига асосан Жамғарманинг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 250 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари) 2021 йилдаги биринчи стипендия танлови натижаларига кўра Жамғарманинг малака ошириш ва стажировка ўташ дастурлари бўйича жами 108 нафар номзодлар “Жамғарма стипендиати” сифатида эътироф этилиб, ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Жамғарма Васийлик кенгашининг мазкур қарорига кўра магистратура ва докторантура дастурлари бўйича 3-босқичдан ўтган номзодлар хорижий тилларни билиш даражаси (миллий ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаси) тўғрисидаги тегишли сертификатни Жамғармага 2021 йил 5 майга қадар тақдим этган тақдирда “Жамғарма стипендиати” сифатида эътироф этилиши белгиланган.
Ғолиб деб топилган номзодлар рўйхати.
Маълумот учун тел: (71) 203-00-47, (71) 203-00-48.
Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй.
Жамғарма Ахборот хизмати

