Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шу боис, 2021 йил 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Россия Федерациясининг Олий иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Олий иқтисодиёт университетида стипендиялар ва грантлар олиш имконияти” мавзусида вебинар бўлиб ўтади.
Маърузачи: А.В. Деев – чет эллик талабаларни жалб қилиш бўйича директор.
Идентификатор: 949 8533 4467
Маълумот учун:
Олий иқтисодиёт университети “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкори ҳисобланади.
Ranking «QS World University Rankings», 2020/2021 - 298
Жамғарма Ахборот хизмати

