Юртимизда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, муҳтарам нуронийларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса – бутун жамият ўзгаради. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев
Шу муносабат билан, 2021 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро англашув Меморандумлари алмашинуви бўлиб ўтди.

Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини докторантура, шунингдек, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида ўқитишни ташкил этишда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
2. Малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича институт ҳодимларини танлаб олиш, тайёрлаш ҳамда дастурларга буюртма асосида мақсадли юбориш бўйича биргаликда ишларни ташкил этиш;
3. Халқаро таълим ташкилотлари, хорижий мамлакатларнинг давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, уларни таълим соҳасида ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда жалб этиш.
Томонлар келгусида биргаликда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, илмий конференциялар ва симпозиумларни ташкил қилиш, мутахассислар алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

