“Эл-юрт умиди” жамғармаси Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказди Олий таълим соҳасида ўзбек-француз муносабатларининг ривожланиш босқичлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар.
Маълумки, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ташқи сиёси ва иқтисодий ҳамкоридир. Ўзбекистон-Франция муносабатлари юқори даражадаги сиёсий ва дипломатик алоқалар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув учун муҳим салоҳият билан ажралиб туради.
2021 йил 20 апрель “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади - Франция элчихонаси ва Кампус Франсе билан қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янада кенг ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Франция томонидан учрашувда: Брис Рокфей – Франция Элчихонасининг вақтинча ишончли вакили, Лоран Ауриол - маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи ва Маева-Лорен Годар - Техник ҳамкорлик бўйича маъсул қатнашишди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: A.Ш. Бекмуродов - Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси ректори, Жамғарма ижрожи директори, O.Б. Саттаров – Ижрочи директорининг биринчи ўринбосари ва M.O. Содиқов – Ахборот хизмати раҳбари қатнашишди.
Жамғарма ижрожи директори Адҳам Бекмуродов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан олий таълим соҳасидаги муносабатлари янада кенгайтириш мақсадида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Франция элчихонасининг вақтинча ишончли вакили Брис Рокфи ушбу учрашувнинг француз томони учун муҳимлигини, Франция Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги стратегик шерик деб билишини ва улар Ўзбекистон билан яқин алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини таъкидлади. Кейинги йилларда уларнинг сони 2-3 баравар кўпаишини ҳам таъкидлаб ўтди.
Жаноб Брис Рокфининг таъкидлашича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этиш учун, профессор-ўқитувчиларни, ёш лидерларни тайёрлаш, уларни Франция университетларида академик ташрифларини ташкил этишни ривожлантириш учун Элчихонада барча зарур ресурслар мавжуд. Шунингдек, Франция олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда стратегик даражада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ва устувор йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни ташкил этишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
Таълим соҳасидаги узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик, Франция университетларида магистратура ва докторантура учун Жамғарманинг стипендиатларини ўқитиш ҳар икки томон учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Франция элчихонаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўртасида келишув шартномасини имзолашга тайёр эканликларини маълум қилишди, ҳамда Кампюс Франс ва Франциянинг университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга амалий ёрдам беришини элчиҳона таъкидлаб ўтди.
Жамғарма Ахборот хизмати

